Тест режимида

Хабарлар

“Юраги отни калласидек” дея ном олган Спарк ҳайдовчисига 2.230.000 сўм жарима белгиланди

Жорий йилнинг 8 апрель куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани ҳудудидаги сув қувури устидан ҳаракатланиб ўтган Спарк русумли 70 V 220 CА давлат рақам белгили транспорт воситаси тасвирланган видео лавҳа тарқалди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисмига кўра баённома тузилиб, 2.230.000 сўм жарима белгиланди.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари юқоридаги ҳайдовчи каби ўз ҳаётингизни хавф остига қўймаслигингизни ва “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати