Тест режимида

Хабарлар

Юзда юрма - юзга кир

Жорий йилда Қоровулбозор туманида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Бунда 1 нафар одам ҳалок бўлган бўлса, 3 нафари эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Йўқотилган бир нафар инсон кимнингдир отаси, кимнингдир фарзанди, кимнингдир турмуш ўртоғи. Ундан ташқари автоҳалокат натижасида жароҳатланганларнинг 2 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди.

Келгусида бу каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш юзасидан Қоровулбозор туман йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлими томонидан туман марказий кўчаларида ҳамда такси ҳайдовчилари ўртасида “Бу ҳодиса рўй бермаслиги мумкин эди” мавзусида тадбир ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати