Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганликлари учун қандай жавобгарлик мавжуд?
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши, — Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-1-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати