Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзгартирилган транспорт воситаларини бошқарганлик учун қандай жазо чораси мавжуд?
Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси олтинчи қисмига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати