Карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар)нинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилди. Булар:
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар:
-фуқаролик паспорти;
-Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси.
Автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:
-суғурта полиси;
-транспортни бошқариш учун ишончнома;
-транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни тасдиқловчи ҳужжатлар;
-транспорт воситасини техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Юқорида келтириб ўтилиган ҳужжатларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан 2020 йил 1 июлга қадар жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати