Карантин даврида намунали хизмат ўташ орқали сафдошларига ўрнак бўлаётган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари мукофотландилар
2020 йил 2 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБда ўтказилган эрталабки йўриқномада 4 нафар йўл-патрул хизмати инспекторлари карантин вақтида намунали хизмат ўтаб, сафдошларига ўрнак бўлганликлари ва ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётганликлари учун ҳокимликнинг ташаккурномалари ҳамда қимматбахо совғалари билан мукофотландилар.
Пандемияга қарши кураш мақсадида жорий этилган карантин даврида, кучайтирилган тартибда, виждонан хизмат қилаётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати