Тест режимида

Хабарлар

Карантин давридан унумли фойдаланилмоқда

Коронавирус пандемиясининг аҳоли ўртасида кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин ҳолати эълон қилинганидан сўнг вилоятлараро айрим турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Бу эса халқаро аҳамиятга эга бўлган "Тошкент-Термиз" М-39 автомобиль йўлида транспорт воситалари оқими кескин камайишига олиб келиб, ушбу йўлда кенг кўламдаги таъмирлаш ишларини олиб боришга шароит яратди. Жумладан, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ва Йўл қурилиш ташкилоти мутахассислари томонидан M-39 автомобиль йўлининг 939 км.дан 969 км.гача бўлган масофаси ўрганилиб, камчиликлар аниқланган йўлнинг қисмларида таьмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати