Карантин муддати тугаган фуқаролар яшаш манзилига кузатилди
Андижон вилоятининг Булоқбоши, Пахтаобод, Асака туманлари ва Андижон шаҳрида жами карантинда сақланган 780 нафар фуқаролар бугун ҳеч қандай касаллик аломатлари аниқланмаганидан сўнг уйларига кузатилди. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва яшаш манзилларига эсон-омон кузатилиши мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Транспорт бошқармаси ўзаро ҳамкорликда кузатув ишларини ташкил этишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати