Карантин муддати тугаган фуқаролар яшаш манзилларига кузатув остида олиб кетилди
Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган “Умид гулшани” санаторийсида 14 кунлик карантинга жойлаштирилган 111 нафар фуқаро, белгиланган муддат ўтагач доимий яшаш манзилларига кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ҳамда Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида кузатув остида автобусларда фуқароларни манзилларига етказиб қўйиш ишлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати