Тест режимида

Хабарлар

Карантин муносабати билан атмосфера тозаланмоқда

Коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда жорий қилинган карантин даврида республика махсус комиссиясининг қарорига кўра жорий йил 30 март куни соат 06:00дан 20 апрель куни соат 00:01га қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида махсус рухсатнома (стикер)сиз автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланди. Бухоро вилоятида мавжуд 200 мингдан ортиқ автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш даврида йилига 73 000 тонна, 1 ойда эса 6083 тонна, 1 кунда 202 тонна зарарли газлар атмосфера ҳавосига чиқарилади. Автомототранспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши натижасида вилоят марказида атмосфера ҳавосига зарарли газлар чиқишининг олди олинди.

Синовли даврда автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни вақтинчалик чеклаб, унинг ўрнига зарурат бўлгандагина пиёда ҳаракатланадиган бўлсак, нафақат ўрнатилган қоидаларга амал қилган, балки ўз соғлигимиз ҳамда келажагимиз давомчилари бўлган ёш авлод саломатлиги ҳақида ҳам қайғурган бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати