Карантин муносабати билан Бухорода ташкил этилган ЙПХ маскани ва постлардан фоторепортаж
Коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Бухоро вилоятида барча куч ва воситалар, давлат органлари ходимлари сафарбар этилган бўлиб, вилоятдаги барча карантин постларида ҳаракатланиш учун рухсат этилган юк транспорт воситалари фақатгина дезинфекцияланганидан сўнг ўтказилмоқда. Айни вақтда барча юртдошларимиздан вирусга қарши курашда фақатгина уйда, карантин ҳолатида бўлишларини, мақсадсиз кўчага чиқиб ўзлари а ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати