Карантин вақтида маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
Халқимиз бошига келган синовли кунларда уйда қолиб, ўзи ва яқинлари соғлигини ўйлаш ўрнига рухсатномасиз, маст ҳолда транспорт воситасини Самарқанд шаҳри бўйлаб мақсадсиз бошқариб юрган фуқаро Самарқанд вилояти ИИБ ЙПХ инспектори томонидан аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати