Тест режимида

Хабарлар

Карантин вақтида Муборакда ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Айни юртимизга коронавирус эпидемияси хавф солаётган, республиканинг барча ҳудудларида карантин ҳолати жорий этилган вақтда жорий йилнинг 4 апрель куни соат 00:30ларда, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-96 “Муборак-Олтингугурт-Помиқ-Аланг” автомобиль йўлининг 3-км.да, ҳайдовчи 1992 й.т. Ф.Ш. “Спарк” русумли транспорт воситасида Помиқ қишлоғи томонидан, Муборак туман марказига автомашинасига газ қуйиш мақсадида ҳаракатланиб келаётганда, автомобилнинг олд капотидан ёнғин чиқиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Ф.Х. бошқарувидаги “ЗИЛ ММ-34502” русумли юк транспорт воситасининг йўлига чиқиб кетиб, тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Ш. ва йўловчилари, 1993 й.т. Б.Д. ҳамда 1994 й.т. А.М.лар автомобиль ичида ёниб кетиб вафот этганлар.
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситаси техник созлигига эътиборли бўлиб, "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати