Тест режимида

Хабарлар

Касбга садоқат ва ҳалол меҳнат натижаси

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ў.Бердиев хизмат фаолияти давомида масъулиятлилиги ва меҳнатсеварлиги билан сафдошларига ўрнак бўлиб келмоқда. 2021 йил 11 июнь куни Жарқўрғон туманида кундалик хизмат вазифасини бажариш жараёнида “Газ-53” русумли автомобиль ҳайдовчиси қоидабузарлиги юзасидан чора кўрилмаслиги эвазига Ў.Бердиевга 1.000.000 (бир миллион) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Ходим томонидан билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига маълум қилиниб, пора беришга уринган ҳайдовчи қўлга олинган. Ходимнинг хизмат фаолиятидаги садоқати ва масъулиятлилиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ва вилоят ИИБ раҳбариятининг миннатдорчилиги билдирилди ва қимматбаҳо совға топширилди.