Тест режимида

Хабарлар

Келес кўприги вақтинчалик ёпилади!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, 4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. – Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида бугун, 2021 йил 29 октябрь куни тунги соат 00:00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади. (суратда қизил рангда)

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 автомобиль йўли (суратда кўк рангда) орқали ташкил этилиши маълум қилинган.

Ҳурматли фуқаролар!

Мазкур қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қабул қилинганлигини инобатга олган ҳолда ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишингизни илтимос қиламиз!