Китоб – қалбларни ёритган чироқ
Жорий йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан мамлакатимизда “Ўзбек тили байрами” нишонланиши кутилмоқда.
Мазкур байрамни юқори савияда ўтказиш, она тилимизнинг буюклиги, бетакрорлиги ва ўзига хос жозибасини кенг тарғиб қилиш муҳим вазифалардан саналади.
Шу муносабат билан, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБда биринчилардан бўлиб маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирга олий таълим муассасаларининг тилшунос олимлари ҳамда давлат тили бўйича етук мутахассислар таклиф қилинди.
Ходимларга она тилимиз ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилиб, турли мавзулардаги китоблар ярмаркаси ташкил қилинди.