Тест режимида

Хабарлар

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ДЙҲХХ ходимлари мукофотланди

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Шуҳрат» медали билан

Йўлдошев Алимардон Улуғбек ўғли - Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати отряди гуруҳ командири; 

Розимуратов Алишер Нурмуратович - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг гуруҳ катта инспектори;

Хуррамов Исроил Шананович - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси гуруҳ катта инспектори.

 

          Ўзбекистон Республикаси

                     Президенти                                                                                                              Ш.Мирзиёев