КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИЛМОҚДА
Маълумки, жорий йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси биринчи марта республикамизда аниқланди. Бу ҳолат вирусга қарши кескин чоралар кўриш, шахсий гигиена талабларини сўзсиз адо этишни талаб этади. Худди шу маънода Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан тегишли мутахассислар билан биргаликда жамоат транспортида самарали дезинфекция ишларини олиб боришга алоҳида эътибор берилмоқда. Сабаби аксарият фуқароларимиз жамоат транспорти хизматидан фойдаланишади.
Дезинфекция ишларини олиб бориш билан бир қаторда фуқароларга шахсий гигиена талаблари ҳам тушинтириб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Соғлиғимиз ўз қўлимизда эканлигини унутманг. Шахсий гигиена талабларига беэътибор бўлманг. Жамоат транспортидан фойдаланилганида ҳимоя маскаларини тақиб олишни унутманг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати