Тест режимида

Хабарлар

Кучайтирилган тартиб вақтида Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш учун кимларга рухсат берилади?

Жорий йилнинг 23 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисига кўра, Тошкент шаҳридан доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек, Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимлари ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати