Тест режимида

Хабарлар

"Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқда "Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалиб, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилди.

Текширув якунига кўра, ЙПХ ходими Ш.Сапаров 2021 йил 1 январь куни вилоят ИИББ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокация асосида Ангрен шаҳар ҳудудида хизмат олиб борганлиги маълум бўлган.

"Lada Largus" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.И. билан телефонда мулоқот вақтида ЙПХ ходимлари хавфсизлик камари тақмаган ҳайдовчилар бўйича кунига 50 дона маъмурий баённома тузиши кераклигини айтган Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходими С.Абдурасуловнинг хатти-ҳаракатлари Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд "Интизом кенгаши"да муҳокама қилиниши бўйича хулоса қабул қилинди.

Шунингдек, ҳайдовчи Ф.И.га нисбатан ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги учун ЙПХ ходими Ш.Сапаров томонидан расмийлаштирилган электрон шаклдаги баённома асосли деб топилди.