Тест режимида

Хабарлар

"Lacetti" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 5 июль куни соат 08:10 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Мирзажонов томонидан, Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган С.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.С. М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.