Тест режимида

Хабарлар

"LADA XRAY" русумли автомобилларнинг ён орқа ойналари юзасидан "Jizzax LADA" МЧЖ масъул ходими изоҳ берди

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда ЙПХ ходимлари LADA XRAY автомобиллари ҳайдовчиларини жаримага тортишмоқда" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада фуқаролар томонидан қуйидагича изоҳ келтирилган:

Вилоят ҳудудида жойлашган автосалондан "LADA XRAY" русумли автомобиль сотиб олинганлиги, автомобиль ён орқа ойналари ишлаб чиқарилган завод томонидан туси қорайтирилган ҳолатда бўлганлигини, ушбу автомобилни бошқариш вақтида ЙПХ ходимлари томонидан ён орқа ойналари қорайтирилганлиги боис маъмурий баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилаётганлигини маълум қилишган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида "Jizzax LADA" МЧЖ масъул ходими Х.Хакимов изоҳ берди. Изоҳга кўра, "LADA XRAY" автомобиллари завод томонидан ён орқа ойналарининг туси қорайтирилган ҳолатда ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу автомобилларни сотиш вақтида автосалон ходимлари мижозларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиниши лозим бўлган "Йўл ҳаракати қоидалари"ни тушунтириб, барча турдаги транспорт воситалари олд, ён ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам бўлса (ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларининг ойналари бундан мустасно) ушбу транспортдан фойдаланиш тақиқланишини айтиб, мижозларнинг истагига кўра, ёруғлик ўтказувчанлиги 70%дан кам бўлмаган ойналарни автомобилга ўрнатиб ёки ойналарни қўшиб беришлари мумкинлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати