Тест режимида

Хабарлар

“Ласетти” салони текшириб кўрилганда...

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 17:25 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 2-батальон ЙПХ катта инспектори А.Зохидов, ЙПХ инспектори А.Химматов, Кинология хизмати ходими Н.Кулдасов ҳамда ППХБ ходимлари Э.Пулатов, О.Олимовлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1993 й.т. А.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль салони орқа полиги тагидан, 3 дона қора целофан парчаларига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.А. ва топилган модда Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати