Тест режимида

Хабарлар

М 34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 91-километридан ҳаракатланиб ўтувчилар диққатига

М 34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 91-километрида жойлашган кўприкнинг асос қисми чўкиб, ҳозирги вақтда носоз ҳолга келиб қолганлиги сабабли капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу йўлнинг "Тошкент-Термиз" йўналишида қатнов қисми ёпилиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши "Термиз-Тошкент" йўналишига ўтказилиб, бир йўналишда ташкил этилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳайдовчилардан мазкур ҳудуддан ҳаракатланиб ўтиш давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини, ҳаракатни тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.