Махсус белгили автобуслардан фойдаланинг!
Йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасининг техник ва санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорлигида махсус белги тайёрланган. Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади. Ушбу белги ёпиштирилган транспорт воситаларида техник ва санитар ҳолат талаб даражасида эканлигини билиш мумкин.
Азиз йўловчилар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ тасарруфидаги фақат ана шундай белгили автобуслардан фойдаланинг.
Мурожаат учун манзил:
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 1-тор А.Темур кўчаси 6 уй.
Телефон рақами:
71-244-18-63, 71-233-51-47
Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига эътиборсиз бўлманг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати