Тест режимида

Хабарлар

Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 19 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 746 нафар юртдошларимиз билан “Лихая” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган бўлиб, ушбу поезд бугун Тошкент жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар кузатув остидаги автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.