Тест режимида

Хабарлар

Мактаблар атрофидаги йўл белгилари ва чизиқлари янгиланмоқда

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туманларда жойлашган мактаблар атрофидаги автомобиль йўллари кўрикдан ўтказилди. 

Кўрик давомида аниқланган камчиликлар вилоят ИИББ ЙҲХБ ва йўл ташкилоти ходимлари ҳамкорлигида бартараф этилди.

Ушбу йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида чизилган 1.14.1 - "Зебра" йўл ётиқ чизиқлари қайтадан чизиб чиқилди. Шунингдек, 5.16.1-5.16.2. - "Пиёдалар ўтиш жойи" ахборот-кўрсаткич белгилари ҳамда  1.21. - "Болалар" огоҳлантирувчи йўл белгиларининг эскирганлари таъмирланди, яроқсиз ҳолга келганлари эса янгитдан ўрнатилди.

Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрига амал қилишларини, йўл белгилари ва чизиқлари талабларини бажаришларини, ота-оналардан эса ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.