"Malibu" автомобили ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2022 йил 6 декабрь куни соат 10:00 ларда Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Челак шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Malibu-2" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Б.Х.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Х. Пайариқ туман ИИБга топширилган.