Тест режимида

Хабарлар

"Malibu" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 27 январь куни соат 20:05 ларда, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Мирзабоев томонидан, Роҳат айланма йўлидан ҳаракатланиб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Н.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 31 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.А. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...