"Malibu" ҳайдовчисининг сумкасидан...
2022 йил 28 август куни соат 04:10 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Абдуазизов ва Т.Раззоқовлар томонидан, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Malibu-2" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Н.Ш.нинг сумкасидан шприцга тортилган, таркиби номаълум бўлган суюқлик ва целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Ш. ва топилган моддалар М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...