“Манас” ЙПХ масканида вазият қандай?
Жиззах вилоятини Сирдарё вилояти билан боғловчи “Манас” ЙПХ масканида ҳам кучайтирилган карантин тартибида хизмат ташкил этилиб, маскандан ҳаракатланиб ўтган ҳар бир транспорт воситасида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳрига йўл олган ҳайдовчиларга хушмуомалалик билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ортга қайтишлари, карантин вақтида яшаш манзилларида бўлишлари шартлиги тушунтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати