Тест режимида

Хабарлар

Мақсадимиз — йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш

Қарши шаҳар ҳудудида йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини янада ошириш мақсадида "Хавфсизлик камари - ҳаёт гарови" шиори остида "Тарғибот автокарвони" ташкил этилиб, шаҳар ҳудудидаги "Ислом Каримов", "Мустақиллик", "Насаф" ҳамда "Хонобод" кўчаларида, шунингдек "Қарши-Бешкент", "Қарши-Сурхондарё", "Қарши-Тошкент" йўналишларида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида, автошоҳбекатларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.