Тест режимида

Хабарлар

Мақсадимиз йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш

Жорий йилнинг 27 февраль куни Навоий вилояти, Хатирчи туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари, маҳалла фаоллари, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ва уюшма раҳбарлари, шунингдек, ҳайдовчилар иштирокида “Мақсадимиз йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига вилоят ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар етказилди. Йиғилганларга шунингдек, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари акс эттирилган видеороликлар намойиш этилди. Айниқса йўловчи ташувчи ҳайдовчилар катта масъулият билан транспорт воситасини бошқаришлари зарурлиги етказилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъул ходимлар жавоблар беришди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати