Мақсадимиз йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш
Ижтимоий тармоқларни кузатар экансиз республикамиз ҳудуди бўйлаб турли даражадаги йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлганлигини кўришингиз мумкин.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида вафот этганлар ҳам, тан жароҳати олганлар ҳам бор.
Бир йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан йўл қўйилган қоидабузарлик бошқа ҳаракат иштирокчисига ҳам таъсир кўрсатиб, яқинларни бир-биридан айирмоқда ёки соғлом одамни бир умрга ногирон бўлиб қолишига олиб келмоқда.
Ушбу содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲлар олдини олиш борасида бошқа вилоятлар каби Сурхондарёда ҳам ЙПХ ходимлари томонидан кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларида белгилангани каби велосипедлар нур қатарувчи белгилар билан жиҳозланмоқда, йўл белгилари ва чизиқлари янгиланмоқда.
Йўлларда ҳаракат иштирокчиларига амалдаги йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтмасликларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.