Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини синдирди...
Жорий йилнинг 16 март куни соат 00:50 ларда ҳайдовчи Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган А.И. бошқарувида бўлган “УАЗ” русумли автомашинасида А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 389 километрида бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган.
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙХХБ катта инспектори А.Бўстонов воқеа жойига бориб, ҳайдовчи А.И.дан ҳолат бўйича суриштирув ўтказаётган вақтида ҳайдовчи маст ҳолатда ходимнинг қонуний талабларига бўйсинмасдан ЙПХ инспекторининг бодикамерасини юлиб олиб ерга уриб яроқсиз ҳолатга келтирган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати