Маст ҳолда автомобиль бошқариш — ўзи ва атрофдагилар саломатлигига бефарқликдир!
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.