Маст ҳолатда автомобиль бошқарган ҳар бир ҳайдовчи яшаш жойида муҳокама этилади...
Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш ҳар доим аянчли оқибатлар билан якун топган. Маст ҳолатда автомобилни бошқарган ҳайдовчи бир вақтда ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўяди.
Пойтахт йўлларида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар қанчадан–қанча инсонлар умрини бевақт тугашига сабаб бўлаётганлигини кўриб турсак ҳам айрим ҳайдовчилар ўзларига тегишли хулоса чиқармасдан, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш ҳолатлари ҳанузгача давом этмоқда.
Жумладан, айниқса тунги вақтларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2020 йил 1 февралдан 12 февралга қадар транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган 74 нафар ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бўлим ва бўлинма бошлиқлари томонидан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқариш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, ҳар бир маст ҳолатда автомашина бошқарганлиги аниқланган ҳайдовчиларнинг яшаш жойларида фаол фуқаролар ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органларининг вакиллари, профилактика инспекторлари иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати