Тест режимида

Хабарлар

"Matiz" йўловчисига тегишли бўлган сумка ичидан...

Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 11:50 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 2-батальон ЙПХ инспекторлари А.Химматов, З.Кушбоев, Кинология хизмати ходими Б.Жураев ҳамда ППХБ ходимлари Б.Султонхуджаев, О.Олимовлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, “Matiz” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси, 1975 й.т. Д.В.нинг сумкасидан 2 дона целофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.В. ва топилган модда Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати