Тест режимида

Хабарлар

Меъёрий ҳужжатларсиз ҳайдовчи автомобиль тусини ўзгартириб Бухоро кўчаларида кезиб юрган вақтида жаримага тортилди

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 31 август куни соат 10:40 ларда, Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган, туси ва ён ойналари Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи” каби бўялган транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган ҳайдовчи Т.Ф.нинг транспорт воситасини бошқариш учун меъёрий ҳужжатлари йўқлиги аниқланган ва ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.