Тест режимида

Хабарлар

“Mercedes-Benz” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда...

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Шарқ МФЙ ҳудудида хизмат олиб борган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари В.Мамажонов, О.Деҳқонов ва А.Тошхоновлар томонидан, ушбу кўчада ҳаракатланиб келган, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро А.Ғ. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 19 та қутиларда жойлашган, жами 547.200 дона “Британик” ва “Трения” номли, тахминий қиймати 38.000000 (ўттиз саккиз миллион) сўм миқдоридаги пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Аниқланган маҳсулотлар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, терговолди текширув ҳаракатларини ўтказиш учун Олтиариқ тумани ИИБга топширилган.