Тест режимида

Хабарлар

"Мигалка" ўрнатилган автомобиль бўйича чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Hyundai Sonata" русумли, 95007DBA давлат рақам белигили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасига рухсат этилмаган махсус қурилма (мигалка) ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Hyundai Sonata" русумли, 95007DBA давлат рақам белигили автомобиль ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган Р.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.