Миллий гвардия ходимлари йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини янада мустаҳкамлашди
Сурхондарёда Миллий гвардия ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари иштирокида ЙТҲлар олдини олиш, содир бўлганларини сабаб ва омилларини муҳокама этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда ДЙҲХХ тизимида қўлланилаётган янги-янги технологиялар бўйича ҳам тўхталиб ўтилиб, йўлларда ўрнатилган радарлар, ЙПХ ходимлари томонидан амалда фойдаланилиши бошланган планшетлар бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартиришлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳага оид қабул қилинган охирги қарорлари юзасидан ҳам тўхталиб ўтилди.
Учрашувда шу кунга қадар содир бўлган айрим ЙТҲлар юзасидан тайёрланган таъсирчан видео роликлар намойиш этилди.
Учрашув якунида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишиб, йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини янада мустаҳкамлашди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати