Тест режимида

Хабарлар

Миллий гвардия ходимлари йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўз билимларини янада мустаҳкамлашди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармасида йўл ҳаракати қоидалари юзасидан ўқув амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Ўқув семинари давомида ҳайдовчи лавозимида ишловчи барча ходимлар иштирок этишиб, ходимларга йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қонунчиликда киритилган сўнгги ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, бошқарма ҳайдовчиларига бириктирилган хизмат автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, ҳайдовчиларга қўшимча тавсиялар берилди.

Қатнашчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари юзасидан берилган саволларга ЙҲХБ масъул ходимлари жавоблар беришди.

Ўқув машғулоти қизиқарли ва савол-жавобга бой тарзда ўтиб, барча қатнашчилар йўл ҳаракати қоидалари юзасидан ўз билимларини янада мустаҳкамлашди.