Миллий гвардия ходимларининг ЙҲҚ бўйича билимлари янада мустаҳкамланди
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Миллий гвардия ходимлари билан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш юзасидан навбатдаги мобил тарғибот тадбири ташлкил этилди.
Ходимларга ҳаракат хавфсизлигига оид кўргазмали машғулот ўтказилиб, ҳар бир ҳаракат иштирокчиси амал қилиши лозим бўлган қоидаларни ўзида акс эттирган тарғибот материаллари тарқатилди.
Йўл ҳаракати қоидаларига оида қарор ва буйруқлар юзасидан зарур маълумотлар етказилди.
Тадбир сўнгида мобил тарғибот машинаси ёрдамида ўлим билан боғлиқ мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларини ўзида акс эттирган видеолар тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.
Қатнашчилар қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоблар олишди.
ЙҲХБ ходимлари томонидан бу каби тадбирлар барча ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, маҳаллаларда ўтказилиши давом этмоқда.