Миробод тўманида тўхтатилган "Cobalt" русумли автомобиль йўловчиси қидирувда бўлиб чиқди
2021 йил 20 декабрь куни Миробод тумани, Саракул кўчасида хизмат олиб бораётган Ш.Бекназаров ва В.Тошпўлатовлар томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчи, 1987 йилда туғилган Б.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Б.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.М. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда.