Тест режимида

Хабарлар

Миробод тумани, Ҳайдар Алиев кўчасидаги йўлнинг бир томони вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 13 июнь кунидан бошлаб Миробод туманидаги Ҳайдар Алиев кўчасининг Озарбайжон маданият маркази жойлашган манзилидан Сарикўл кўчаси кесишмасигача бўлган оралиғидаги йўлнинг бир томони таъмирлаш ишлари сабаб бир ҳафтага ёпилди.

Мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга маълум муддат айланма йўллардан юриш тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати