Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчасининг айрим қисмида 5 июлга қадар ҳаракат бир томонлама ёпилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари дастури доирасида 19 июндан 5 июлга қадар Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўлидан ўтган магистрал иссиқлик қувурини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан Дўрмон йўли кўчасининг Зиёлилар ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси оралиғидаги йўлнинг бир томонлама қатнов қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати