Тест режимида

Хабарлар

Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак Йўли кўчасидаги йўлнинг бир томони вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 13 июнь кунидан бошлаб Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак Йўли кўчасининг Шукур Бурхонов кўчасидан Салом кўчасигача бўлган қисмида йўлнинг бир томони таъмирлаш ишлари сабаб бир кунга қисман ёпилади.

Мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга маълум муддат айланма йўллардан юриш тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати