Мобил тарғибот автомобили Бухоро кўчаларида
Содир бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатларнинг олдини олиш учун республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Бухоро вилоятида ҳам ДЙҲХХ ходимлари янгидан янги тарғибот усулларини қўллаб, фуқаролар ўртасида профилактика ишларини олиб боришмоқда.
Яқин кунларда Бухоро кўчаларида инновацион усулдаги тарғибот ишига қўл урилди. Телевизор ва тасвирга олиш мосламалари билан жиҳозланган мобил тарғибот автомашинаси бугун Бухоро вилоятининг шаҳар ва туман кўчаларида ҳаракатланиб, фуқароларни огоҳликка чорлаб келмоқда. Ушбу профилактика ишини одамлар ҳам катта қизиқиш билан қабул қилиб, ходимлар томонидан ўтказилаётган тушунтиришларни ижобий қабул қилишмоқда. Келгусида ушбу турдаги мобил тарғибот автомашиналарини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий қилиш режалаштирилган.