Тест режимида

Хабарлар

Мопед ва скутерларни бошқариш учун А1 кичик тоифаси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрь кунидаги 676-сон қарорига кўра:

— 2026 йил 1 январдан бошлаб, мопед ва скутерларни бошқариш учун А1 кичик тоифаси жорий этилади. Энг асосийси, А1 тоифасини олиш учун автомактабларда ўқиш шарт эмас, тўғридан тўғри имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади;

— 2026 йил 1 февралдан бошлаб "A" ва "B" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади, бунинг учун автомактабларда ўқиш мажбурий бўлмайди;

— 2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўлларда ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.